Сурия: Ҳомс шаҳрида 17 киши ўлдирилди

Ҳомс шаҳрининг Баба Амро мавзеси, 2012 йил 21 феврал.

Суриялик фаоллар ҳукумат кучлари Ҳомс шаҳрини ўққа тутгани оқибатида 17 киши ўлгани, ўнлаб одам яраланганини хабар қилди.

Уларга кўра, президент Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораёт исёнчиларга зарба бериш мақсадида шаҳар атрофига кўшимча кучлар, жумладан, танклар жойлаштирилмоқда.

Ҳомснинг Баба Амро мавзесини минглаб одам тарк этган. Фаоллар ҳарбийлар шаҳарни штурм қилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Ҳомс шаҳри 18 кундан бери ҳукумат кучлари қуршовида қолмоқда.