Карзай ҳукумати Мулла Умар билан билвосита сўзлашув олиб бормоқда

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ўз ҳукумати Афғонистон можаросини ҳал қилиш учун Толибон ҳаракати билан воситачилар орқали ”ҳар куни” музокара олиб бораётганини билдирди.

Карзай Австралия телевидениеси билан суҳбатда Толибоннинг Кветта Шўроси етакчиси Мулла Умар билан билвосита мулоқотда бўлганини маълум қилди.

Айни пайтда, Афғонистон Олий тинчлик кенгаши аъзоси Исмоил Қосим Ёр Озодликка Толибон ҳаракати билан олиб борилаётган музокаралардан умидвор эканини айтди.