Абхазия президентига суиқасд уюштирилди

Абхазия президенти Александр Анкваб.

Бугун эрталаб Грузиянинг айирмачи Абхазия ўлкаси президенти Александр Анквабга суиқасд уюштирилди.

Россия агентликлари хабарига кўра, Гудаута шаҳрида президент кетаётган автомобил автоматдан ўққа тутилган.

Суиқасд натижасида Анкваб жароҳатланмаган, бироқ унинг бир қўриқчиси ҳалок бўлган, яна бири оғир яраланган.

Шу пайтгача 59 ёшли Анквабга нисбатан олти марта суиқасд уюштирилган.

Анкваб ўтган йилнинг 26 августида ўтказилган президент сайловида ғолиб чиққан эди.

Абхазия 1990 йилларда бўлиб ўтган фуқаролар урушидан кейин Грузиядан ажралиб чиққанини эълон қилган, 2008 йил августида бўлиб ўтган Россия – Грузия урушидан сўнг Россия Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олган эди.