ЎИҲга аъзоликда айбланган икки фуқаро судланди

Тожикистон жанубида Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда айбланган Акмал Рашидов ва Иброҳим Қурбоновларнинг мол-мулки мусодара қилиниб, озодликдан маҳрум этилди.

Акмал Рашидов 9 йилга, Иброҳим Қурбонов эса 8,5 йилга молу мулк мусодараси билан озодликдан маҳрум қилинди.

Мазкур иш бўйича маҳкамага раислик қилган Қабодиён туман судяси Давлатманд Раҳимовнинг Озодликка маълум қилишича, судланганлар ўтган йил май ойидан буён Тожикистонда тақиқланган диний экстримистик ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва маҳаллий ёшларни Афғонистонда Толибон ҳаракатига қўшилишга даъват этиш билан шуғулланиб келган.

Судланганларнинг яқинлари ва адвокатлари эса бу айбловлар сохта эканини айтиб, уларни суд залидан озод қилишни талаб қилган.

Аммо, дея билдирган судя Раҳимов, маҳкама жараёнида Акмал Рашидов ва Иброҳим Қурбоновга қўйилган айбловлар ўз исботини топган.