Қирғизистон президенти Москвага келди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев пайшанба куни уч кунлик амалий ташриф билан Москвага келди.

Москва сўзлашувлари марказида икки давлат ўртасидаги муносабатлар¸ хусусан бизнес алоқаларини кучайтириш масаласи бўлажаги айтилмоқда.

Расмий статистикага кўра¸ 2011 йилда Қирғизистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми 1¸7 миллиард долларни ташкил этган ва Бишкек расмийлари бу ҳамкорликни кучайтириш учун Россия ширкатларини кон ва энергетика саноатида фаол бўлишга даъват этмоқда.

Сафар арафасида Атамбаев Москва сўзлашувлари давомида Россия раҳбариятидан Қирғизистондаги ҳарбий иншоотлар учун тўланмай келаëтган қарзни ундиришга ҳаракат қилажагини билдирди.

Бишкек яқинида жойлашган Россия ҳарбий базаси баробарида Россиянинг Иссиқкўл ҳудудида узоқ масофали коммуникация маркази ва торпедо синов базаси¸ ҳамда Жалолободда сейсмология станцияси бор.