Қуръон ёқилганига қарши намойишлар давом этмоқда

Ҳилманд вилоятидаги намойиш, 2012 йил 23 феврал.

НАТО базасида муқаддас Қуръон китоби нусхалари ёқилганига қарши Афғонистонда норозилик намойишлари тўртинчи кун давом этмоқда.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, жума намозидан кейин Кобулда уюштирилган намойиш қатнашчиларига полиция ўт очгани оқибатида бир киши яраланган.

Шу каби намойишлар Афғонистоннинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Хабарларга кўра, сўнгги уч кун давомида камида 15 намойишчи нобуд бўлган.

АҚШ Президент Барак Обама Бағромдаги НАТО базасида Қуръон нусхалари ëқилгани юзасидан Кобул ҳукуматидан расман узр сўради.

Обама йўллаган мактубда Қуръон китоби нусхалари қасддан эмас¸ билмаган ҳолда ëндирилгани ва воқеа юзасидан тўлақонли тергов бошлангани таъкидланган.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай воқеа учун АҚШ зобитларини айблади.

Толибон ҳаракати Обаманинг узрини рад қилиб афғонистонликларни хориж кучларига ҳужум қилишга чақирди.