Ироқда камида 60 киши портлаш қурбони бўлди

Ироқнинг турли шаҳарларида пайшанба куни амалга оширилган портлашлардан камида 60 киши ҳалок бўлди, 225 дан зиёд киши яраланди.

Полиция расмийлари ҳамда воқеа гувоҳларидан олинган маълумотларга қараганда, ҳужумлар асосан шиалар яшайдиган ҳудудларда ҳамда хавфсизлик кулари идораларига қарши амалга оширилган.

Бағдодда бир неча портлашдан камида 30 киши нобуд бўлган, бир неча ўн киши яраланган.

Полиция идораларига ҳужумлар Баақуба, Киркўк, Салоҳиддин вилоятларида ҳам амалга оширилди.

Ҳужумлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий яқинда қилган чиқишида мамлакатда мазҳаблараро зиддиятни яна авж олдиришдан “Ал-Қоида” жанггарилари манфаатдордир, деган эди.