Кобулда НАТОнинг икки ҳарбийси ҳалок бўлди

НАТО Афғонистон пойтахтида рўй берган отишмада Халқаро кучларнинг икки ҳарбийси нобуд бўлганини билдирди.

НАТО эълон қилган баёнотда ҳалок бўлганлар қайси давлат фуқаролари экани маълум қилинмаган.

Бироқ Афғонистон расмийлари айтганига асосланиб Ғарб ахборот агентликларининг билдиришича, Кобулдаги Ички ишлар вазирлиги биносида 25 феврал куни рўй берган отишмада америкалик икки ҳарбий маслаҳатчи ҳалок бўлган.

Воқеа учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Улар НАТО базасида муқаддас Қуръон китоби насхалари ёқилганига ўч олиш учун шундай қилинганини билдирган.