Бердимуҳаммедов Туркманистон Олимпия қўмитаси раҳбари этиб сайланди

Туркманистон Миллий олимпия қўмитасининг 26 феврал кунги йиғилишида мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов бир овоздан Миллий олимпия қўмитаси раҳбари этиб яна тўрт йиллик муддатга сайланди.

Жисмоний тарбия ва спортни мамлакатдаги муҳим соҳага айлантиргани учун Бердимуҳаммедовни олқишлаган қўмита аъзолари 2012 йил Лондонда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларида Туркманистон жамоаси яхши натижаларга эришишига умид билдирдилар.

Йиғилишда 2017 йилда Туркманистонда ўтказиладиган Бешинчи Осиё ва Кураш мусобақаларига тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама этилди.

Қарийб икки ҳафта олдин Қурбонқули Бердимуҳаммедов иккинчи муддатга Туркманистон президенти сифатида қасамёд қилган эди.