Германия ўз фуқароларини Афғонистондан олиб чиқади

Афғонистонда Қуръоннинг ёқилишига қарши норозиликлар давом этаётган бир пайтда Германия афғон ҳукумати тизимларида ишлайдиган ўз фуқароларини бу мамлакатдан олиб чиқишга қарор қилган.

Бундан аввал Франция, Британия ҳукуматлари ва НАТО раҳбарияти ҳам ўз ҳизматчиларини Афғонистондан вақтинча чиқариб туришини бирлдирганди.

Шанба куни Афғонистон Ички ишлар вазирлиги биносида икки америкалик маслаҳатчи отиб ўлдирилди.

Ҳалок бўлган зобитларининг исми-шарифи ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ улар америкалик полковник ва майор унвонидаги зобитлар деб кўрилмоқда.