ЕИ Белорусга янги санкция жорий этди

Европа Иттифоқи Белорусга нисбатан янги санкцияларни маъқуллади.

Белорусда мухолифат фаолларига нисбатан қатағонларнинг давом этаётганига жавобан Европа Иттифоқи яна 21 нафар белорус амалдорининг ЕИ мамлакатларига киришини тақиқлади, уларнинг банк ҳисоб рақамларини музлатди.

Аввалроқ ЕИ икки юздан ортиқ белорус амалдорига нисбатан шундай жазо қўллаган эди.

ЕИ давлатларига кириши тақиқлаб қўйилганлар рўйхатида Белорус раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор.