Сурияда референдум бўлган деб эълон қилинди

Сурия расмийларига кўра, якшанба кунги миллий референдумда сайловчиларнинг 90 фоизи мамлакат конституциясига ўзгартиш киритилишини маъқуллаб овоз берган.

Янги конституция бўйича миллий референдумда сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 57 фоизи қатнашгани айтилмоқда.

Сурия мухолифати овоз беришни майнабозчилик деб атаб рад этган.

Референдум бўлаётган куни Суриянинг турли ҳудудларида рўй берган тўқнашувда 30дан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

АҚШ ва ЕИ шундай шароитда референдум ўтказилаётганини кулгили деб атаган.