ЕИ ва Полша элчиларидан Беларусни тарк этиш сўралди

Беларусдаги ЕИ элчиси Майра Мора (ч) ва Полша элчиси Лешак Шарэпка.

Беларус ҳукумати Европа Иттифоқи элчиси Майра Мора ва Полша элчиси Лешак Шарэпкадан мамлакатни тарк этишни талаб қилди.

Буни Беларус Ташқи ишлар вазирлиги 28 феврал куни маълум қилди.

Вазирлик эълон қилган баёнотда Беларус Европа Иттифоқи ва Полшадаги ўз элчиларини “маслаҳат” учун чақириб олаётгани ҳам билдирилган.

Европа Кенгаши Беларус Президенти Александр Лукашенко ҳукуматидаги сиёсий мухолифатга босим қилган айрим расмийларига ҳам сешанба куни санкция жорий қилганидан сўнг Минск шундай қарор қабул қилган.