Сербия ЕИ аъзолигига тавсия этилди

Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғинида Сербияни ЕИ аъзолигига тавсия этиш қарори қабул қилинди.

Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозу ушбу жараён Сербиянинг Европа Иттифоқига том аъзо бўлиши билан якун топишига умид билдирди.

Сербияни ЕИ аъзолигига тавсия этиш қизғин тортишув ва эътирозларга сабаб бўлаётган эди.

Жумладан, Германия вакили Сербияга аъзолик мақоми берилишидан олдин, бу мамлакат қўшнилари билан муносабатларини ўнглаб олиши кераклигини таъкидлаган.

Европа Иттифоқининг Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Штефан Фуэл Сербиянинг Косово билан муносабатларни яхшилаши “устувор” масала эканини қайд этган.

Ҳозирда Европа Иттифоқига 27 мамлакат аъзодир.