Қозоғистонда 3 та Россия ТВ-каналининг узатилиши тўхтайди

Қозоғистондаги кабел телевидение провайдери Алма-ТВ 1 мартдан бошлаб, Россиянинг 3 та канали трансляциясини тўхтатишини маълум қилди.

Интерфакс агентлигига провайдер маъмурларидан берилган расмий изоҳда бунга сабаб Россия томонининг бу борадаги "ҳамкорлик алоқаларини узайтиришни истамагани" экани айтилди.

Бу борадаги тўлиқ тафсилотлар эса 1 мартдан сўнг маълум бўлиши ҳам қўшимча қилинди.

Алма-ТВ томонидан тўхтатилаётган Россия каналлари РТР-Планета, Россия-24 ва Россия-Культура каналларидир.

Ҳар уччала каналнинг Қозоғистондаги аудиторияси жуда кенгдир.