Тожикистонда диний низо қўзғаганликда айбланганлар жазоланди

Тожикистон жанубида диний низо қўзғаганликда айбланган икки фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди ва уларнинг ҳар бирига 8000 сомоний ёки тахминан 1660 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланди.

Хатлон вилоятининг Бохтар туман суди маълумотларига кўра, Ҳомуддин Абдуллоев ва Насим Қурбонов сўнгги бир йил давомида қишлоқ масжидида намоз ўқиш билан бирга сунний мазҳабини бузиб талқин қилган. Бу, ўз навбатида, намозхонлар орасида турли зиддият ва диний низо чиқишига сабаб бўлган.

Туман маҳкамаси расмийларининг айтишича, республика Жиноят кодексининг 189-моддаси билан бу икковлонга эълон қилинган айблов маҳкама жараёнида ўз тасдиғини топди.