Грузия Россия билан виза режимини бекор қилди

Грузия Россия билан виза режимини бир тарафлама бекор қилди.

Бундан буён Россия фуқаролари Грузияга визасиз киришлари ва тўқсон кун ичида визасиз юришлари мумкин бўлади.

Аввалроқ, Грузия президенти Михаил Саакашвили мамлакати парламентида қилган чиқишида Россия билан виза режимини бекор қилиш кераклиги ҳақида гапирган эди.

Лекин, Грузия фуқаролари учун Россияда виза тартиби ҳамон кучда қолмоқда.

Жанубий Осетия масаласида Россия ва Грузия ўртасида юзага келган 2008 йилги уруш ортидан икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар тўхтаб қолган.