Ўшда ўн минг кишилик митинг бўлди

Бугун Ўш шаҳрида қирғиз мухолифати кўп минг кишилик митинг ўтказди.

Озодликнинг қирғиз хизмати маълумотига кўра, митингда 10 мингдан зиёд одам қатнашган.

Намойишчилар Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматовни қўллаб-қувватлашини айтиб, президент Алмазбек Атамбаев шаънига танқидий фикрлар билдирганлар.

Ушбу митинг Ўш шаҳарида ўтказилиши режалаштирилаётган маҳаллий сайловлар олдидан бўлиб ўтди.

4 март куни Ўш шаҳар кенгаши депутатлигига сайлов бўлиб ўтади.