Озарбайжондаги намойишлар тўқнашувга айланди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Озарбайжон шимоли-шарқидаги Губа шаҳрида намойишга чиққанлар хавфсизлик кучлари билан тўқнашди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ëш оқизувчи газ ва резина дубинкалардан фойдаланишди. Минглаб намойишчилар Озарбайжоннинг бошқа минтақаларидан келганларга ерни арзон нархда сотаëтган маҳаллий аҳолини “хоин” деб атаган маҳаллий губернатор Рауф Ҳабибов истеъфосини талаб қилишмоқда.