Эронда парламент сайлови ўтказиляпти

Бугун Эронда парламент сайловлари ўтказилади. 290 ўринлик бир палатали парламентдан жой қозониш учун уч ярим минг номзод курашмоқда.

Аксар мухолифатчилар сайловни бойкот қилмоқда. Эрон Олий рухонийси Оятулло Али Ҳуманаий мамлакат аҳлини сайловда фаол бўлишликка чақирди.

Таҳлилчилар сайловда айнан Ҳуманаий тарафдорларининг қўли баланд келишини башорат қилмоқда.