Арманистон президенти НАТО раҳбари билан учрашади

Арманистон Президенти Серж Саркисян.

Арманистон Президенти Серж Саркисян 6 март куни НАТОнинг Брюсселдаги Бош қароргоҳига ташриф буюради.

Арманистон раҳбарининг НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашиши ва НАТО Кенгашида чиқиш қилиши режаланган.

Арманистон НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” ва бошқа дастурларига 1994 йилда қўшилган.

Бу Арманистон президентининг НАТО Бош қароргоҳига учинчи ташрифидир.