Газпром Ўзбекистонда янги газ конларини изламоқда

Россиянинг Газпром ширкати Устюрт платосида жойлашган Қумой газ хавзасининг иккинчи қудуғида синов ишларини бошлади.

Газпром жорий йил охирига қадар бу минтақада қанча газ захираси борлигини аниқлашни режаламоқда.

Энергонюс нашри хабарига кўра, Газпром “Қумой-2” қудуғида, 4 минг 170 метр чуқурликдаги катта газ заҳиралари борлиги тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси 2012 йилда “Марказий Осиё - Марказ” газ транспорт тизимидаги КС-2 ва КС-3 компрессор станциясини замонавийлаштириш учун 82 миллион АҚШ доллари сарфлашни режаламоқда.

Бу лойиҳа ширкат маблағи ҳисобига амалга оширилади.