Тожикистонда мустақил сайтлар блок қилингани танқид қилинди

Иккита инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистон давлат алоқа хизматини Facebook ижтимоий тармоғи ва бошқа мустақил сайтларга тўсиқ қўйганини қоралади.

Тожикистонда Сentrasia.ru, tjk.news.com ва zvezda.ru каби Интернет сайтлар 3 мартдан бери блок қилинган.

Тожикистон Интернет хизмати провайдерлар уюшмаси мустақил Интернет сайтлари блок қилинганини қоралаб уни Тожикистон миллий информация хавфсизлигига “тўғридан-тўғри хавф” дея бахолади.

АҚШдаги Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти ҳам Тожикистон ҳукуматини танқид қилувчи сайтлар доимий равишда блок қилиб келинаётганини қоралади.

Тожикистон расмийлари номлари тилга олинган сайтларга Интернетдан фойдаланувчилар “техник нуқсонлар сабабли” кира олмаётганини айтиб, муаммо “яқин фурсатда” бартараф қилинишини билдирди.