Ғарб ва Эрон музокараларни қайта бошлайди

ЕИ Ташқи сиёсати бўйича мутасаддиси К.Эштон.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия Теҳроннинг ядровий дастури борасидаги музокараларни қайта бошлаш ҳақидаги Эроннинг таклифини қабул қилди.

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Эроннинг ядровий масалалар бўйича мутасаддиси Сайид Жалилнинг янги музокаралар бошлаш таклифи битилган мактубига жавоб ёзганини эълон қилди.

Музокаралар қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча маълум эмас.

Эштон баёнот эълон қилишидан олдин 6 март куни Эрон БМТ инспекторлари Эроннинг Парчин ҳарбий мажмуасини бориб кўриши мумкинлигини билдирди.

Ғарб давлатлари бу объект Эрон ядровий дастурининг бир қисми эканига ишонади.