АҚШ: Республикачи сайловчилар "праймериз"да овоз бермоқда

Бугун АҚШнинг 10та шататида бўладиган овоз бериш 2012 йил ноябр ойида ўтказиладиган сайловда Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига ким номзод бўлиши масаласига ойдинлик киритилади.

“Супер сешанба” деб айталадиган праймериз сайловлари Огайо, Жоржиа, Массачусетс, Вермонт, Вержиния, Оклахома, Теннесси, Айдахо, Шимолий Дакота ва Аляска штатларида бўлиб ўтмоқда.

Сўров натижаларига кўра, 6 март куни ўтказилаётган “Супер сешанба” дастлабки сайловларида Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун даъвогарлик қилаётган тўрт номзоддан Митт Ромни, Рик Санторум ва Нют Гингрич камида биттадан штатда ғалаба қозониши айтилмоқда.

4 март куни Вашингтонда ўтказилган праймериз сайловида Митт Ромни навбатдаги ғалабани қўлга киритган эди. Лекин у билан бирга Рик Санторум ҳам номзодлик мақоми учун кучли даъвогар бўлиб қолмоқда.