Қозоғистон Хитой ва Россия билан сув музокараларини якунламоқчи

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона ҳукуматига трасчегаравий дарëлар сувидан фойдаланиш юзасидан Хитой ва Россия билан юзага чиққан муаммоларни тезроқ ҳал қилиш вазифасини топширди.

Назарбоевга кўра¸ учала мамлакат ҳудудидан ўтувчи дарëлар сувидан фойдаланиш борасида жиддий муаммолар мавжуд ва стратегик заҳира саналмиш сув масаласи барқарор ривожланиш учун белгиловчи омилдир.

Қозоғистон истеъмол қилаëтган сувнинг 40 фоизга яқини мамлакат чегараси ташқарисидан келаëтганини таъкидлаган президент Назарбоев¸ бу масалада Хитой ва Россия билан ўн йилдан бери давом этаëтган музокаралар ҳануз самара бермаганини танқид қилди.

Қозоғистон¸ Хитой ва Россия ҳукуматлари учала давлат ҳудудидан ўтувчи Иртиш дарëси сувидан фойдаланиш масаласида келишувга эришишга уриниб келмоқда.

Пекин ҳукумати Шинжон Уйғур мухтор минтақасидан бошланадиган бу дарë сувини мазкур минтақани саноатлаштириш режаси бошланганидан сўнг тўсиб қўйди ва натижада Қозоғистон ва Россияга келаëтган сув оқими сезиларли равишда камайди.