Нигерияда гаровга олинганлар ўлдирилди

Нигерияда гаровга олинганларни озод қилиш чоғида Британия ва Италиялик муҳандислар ўлдирилди.

Муҳандислар 10 ой олдин экстремистлар тарафидан гаровга олинган эди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра бу воқеа Нигерия жанубий ғарбидаги Сокота шаҳрида бўлиб ўтган.

Гаровга олиниб ўлдирилган бу икки муҳандис Италия қурилиш ширкатида ишлашган.

Ўтган йил декабр ойида ўзларини “Соҳилдаги Ал қоида” деб атаган Африкадаги гуруҳ британия фуқаросини гаровга олганини билдирган эди.

Италия парламент депутати Лючио Малан Британия Бош вазири Дэвид Кэмерондан гаровгирларни зарарсизлантириш амалиëти юзасидан изоҳ талаб қилди.

Гаровгирларни зарарсизлантириш амалиëтини бошлаган Британиянинг Италия тарафи билан келишмагани депутат эътирозига сабаб бўлди.