Афғонистон ИИВ АҚШ аскари ҳаракатини кескин қоралади

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Қандаҳор вилоятида тинч аҳоли вакилларини ўққа тутган АҚШ аскари ҳаракатини "кескин тарзда қоралади" ва зудликда ўз текширувини ўтказишини айтди.

Ҳодиса қурбонлари ҳақида ҳозирча бир неча хил маълумот берилмоқда.

Бугун кун аввалида расмий баёнот берган Қандаҳор вилояти ҳокимияти матбуот вакили Жавод Аҳмад Файсал ўлганлар ва жароҳатланганлар сони, тахминан, 15 га яқин экани ва ўлдирилганлар орасида аёллар, болалар борлигини айтди.

Тушдан кейин Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ўлдирилганлар сони 16 киши экани, 9 одам жароҳатлангани ҳақида баёнот тарқатди.

НАТО раҳбарияти дарҳол ҳодиса юзасидан узр сўради ва жиноятни содир қилган аскар ҳибсга олинганини билдирди.

Аммо, қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.