Карзай: Афғонистон-АҚШ Стратегик келишуви имзолаш учун тайёр

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай АҚШ билан Стратегик ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзолаш учун деярли тайёр эканини маълум қилди.

Афғонистон раҳбари шартномани НАТОнинг Чикаго шаҳрида май ойида бўладиган саммити арафасида имзолашга умид қилмоқда.

Карзай Афғонистондаги АҚШ ҳарбий базалари таъминоти Стратегик шартноманинг бир қисми эмаслигини баён қилди.

Ўтган ҳафта Афғонистон Мудофаа вазири ва АҚШ армиясининг юқори лавозимли қўмондони АҚШ назоратидаги қамоқхоналарни олти ой ичида Афғонистон ҳукумати ихтиёрига топшириш ҳақида шартнома имзолади.