Раҳмон туҳмат ва ҳақорат учун жазони юмшатмоқчи

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун жиноий жазо белгилашни кўзда тутувчи моддаларни олиб ташлаш тарафдори эканини билдирди.

Айни пайтда¸ Раҳмон ўз баëнотида президентни ҳақорат қилганлик учун ҳам жиноий жазони бекор қилиш тарафдори экани ҳақида очиқ гапирмади. Тожик қонунчилиги¸ мамлакат президентини ҳақоарт қилганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси тайинлашни кўзда тутади.

Тожикистон Жиноят Кодексида бошқа шахсларни туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун 2 йиллик қамоқ жазоси ëки 34 000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаш кўзда тутилган.

Душанбе раҳбари ўз баëнотида Тожикистон расмийларининг матбуотдаги танқидни туҳмат ва ҳақорат сифатида талқин этиб¸ танқидчилар овозини ўчиришга ҳаракат қилаëтганини эътироф этди.