Обама: қўшинлар Афғонистондан "шошилинч олиб чиқилмайди"

АҚШ Президенти Б.Обама Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай билан сўзлашмоқда, Чеви Чейз, Мэриленд шатати, 20121 йил 11 март.

АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида АҚШ аскари тинч аҳолидан 16 кишини отиб ўлдиргани фожиаси АҚШнинг Афғонистон стратегиясини ўзгартирмаслигини баён қилди.

12 март куни Флорида Штатининг Орландо шаҳридаги маҳаллий телевидениеси мухбири билан суҳбатда Обама рўй берган фожиа Афғонистонда хавфсизликни тахминлаш вазифаси ўз вақтида афғонистонликлар ихтиёрига топширилиши қанчалар муҳим эканини яна бир карра кўрсатганини таъкидлади.

Айни пайтда, Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней Қандаҳор вилоятида рўй берган фожиага қарамай, АҚШ ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги музокаралар давом этишини айтди.

- Биз Афғонистон ҳукумати билан бевосита ва муҳим сўзлашувларни давом эттирамиз. Бизнинг стратегия Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулияти афғонистонликларга топширилганидан сўнг қўшинларимизни уйга қайтаришдан иборат, - деди 12 март куни журналистлар саволларига жавоб берган Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней.