АҚШ-Британия раҳбарлари Афғонистон масаласини муҳокама қилади

Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон сешанба куни Вашингтонга икки кунлик сафарини бошлади.

АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашувда Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш вазифасини НАТО етакчилигидаги халқаро кучлардан Афғонистон назоратига топшириш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Вашингтон Пост газетаси маълумотига кўра, АҚШ ва Британия раҳбарларининг чоршанба кунги сўзлашувида май ойида АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказиладиган НАТО Саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.

АҚШга сафари давомида Дэвид Камеронга рафиқаси Саманта Камерон ҳамроҳлик қилмоқда.

Саманта АҚШнинг биринчи аёли Мишел Обама билан қатор тадбирда иштирок этишни режалаган.