Amnesty International: Сурияда маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган Amnesty International инсон ҳақлари ташкилоти Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар чоғида қўлга олинганларнинг муттасил қийноққа солинаëтганидан бонг урди ва Дамашқ ҳукуматини инсониятга қарши жиноят содир этаëтганликда айблади.

Сурияда давом этаëтган зўравонликларга оид янги ҳисоботида инсон ҳуқуқлари гуруҳи Суриядаги вазият Халқаро Жиноят судида кўриб чиқилишини сўради.

Ҳисобот эълон қилинган айни кунда¸ Сурия ҳукумат кучлари шимолдаги Идлиб вилоятига қарши амалиëтларни янада кучайтирди.

Мухолифат фаолларига кўра¸ ҳукумат қўшинлари бу ерда ўндан ошиқ аҳоли вакилларини ўлдирган.

БМТ ҳисоб-китобича¸ бир йилдан бери давом этаëтган зўравонликлар оқибатида ҳозирга қадар 8000 дан ошиқ одам ўлдирилган¸ 230 мингдан ошиғи ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.