АҚШ-Британия раҳбарлари Афғонистон ва Эрон масаласини муҳокама қилди

АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан учрашди.

Икки соат давом этган чоршанба кунги музокарада Афғонистондан халқаро кучларни олиб чиқиш, Эроннинг ядровий дастури ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Обама Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ муаммони дипломатик йўл орқали ҳал этиш учун ҳали ҳам вақт борлигини айтди.

- Биз ядровий дастур муаммосини дипломатик йўл орқали ҳал қилиш учун бор имкониятни ишга соламиз. Биз бу масалани жиддий қабул қиладиган нариги томондагилар билан музокара олиб боришимиз керак. Мен Эрон режими бу энг яхши йўл эканини тушунади деб ўйлайман, - деди АҚШ президенти.

Обама АҚШ-Британия иттифоқи дунёдаги энг зўр ва “беқиёс” иттифоқ эканини таъкидлади.