Сурияда исёнлар бошланганига бир йил тўлди

Ҳомс шаҳрининг Карм Ал-Зайтун мавзеси ўққа тутилаётган пайт, 2012 йил 12 март.

Сурияда президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганига 15 март куни бир йил тўлди.

БМТ маълумотига кўра, 2011 йил март ойидан бери Сурияда камида саккиз минг киши, асосан тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган.

230 минг аҳоли ўз уйларини ташлаб бошқа минтақаларга кўчишга мажбур бўлган, 30 минг суриялик мамлакатни тарк этган.

Армия қисмлари тўплардан ўққа тутишига қарамасдан Ҳомс, Дераа ва Идлиб каби шаҳарларда исёнчилар ҳукумат кучларига қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.

Собиқ БМТ Бош котиби ҳозирда БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича вакили бўлган Кофи Аннан зўравонликларни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун музокаралар олиб бормоқда.