Эрон банкларига халқаро пул ўтказиш хизмати тўхтатилади

АҚШ банклараро халқаро пул ўтказмалари тизими - SWIFT нинг Эронга қарши жорий қилинган санкцияларига тушган Эрон банкларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишлади.

SWIFT нинг қарори 17 март, шанба куни кучга киради.

Бундан мақсад Эронни молиявий жиҳатдан яккалаб қўйишдан иборат.

Терроризм ва молиявий разведка бўйича АҚШ Молия вазири ўринбосари Дэвид Коен Қўшма Штатлар Эронга босимни кучайтириш борасида ўз иттифоқчилари билан ишлашни давом эттиришини айтди.

АҚШ ва иттифоқчилари Эронни яширинча ядровий қурол яратаётганликда айблаган. Эрон бундай айбловларни рад қилиб келмоқда.