Минск метросидаги портлашда айбланган Ковалёв қатл қилинди

Владислав Ковалёв.

Ўтган йилнинг апрелида Минск метросидаги терактда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Владислав Ковалёв қатл қилинди.

Бу ҳақда Владислав Ковалёвнинг онаси Любов Ковалёва РИА Новостига маълум қилди.

Любов Ковалёвага кўра, ўғлининг 16 март куни қатл қилингани ҳақида расмий билдиришнома олган.

Ўтган йили Минск метросидаги портлашда 15 одам ҳалоқ бўлган ва юздан зиёд одам жароҳатланган эди.

Минск суди ушбу портлашда айбдор деб топилган Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коноваловни ўлим жазосига ҳукм қилганди.

Ҳозирда Дмитрий Коноваловнинг тақдири номаълум қолмоқда.

Жума куни Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Белорус ҳукуматини суд ҳукмини бекор қилишга чақирди.