Ҳафта суратлари -- 10-16 Март

16та афғонни ўлдирган АҚШ аскарига қарши Покистоннинг Кветта шаҳрида ўтказилаëтган намойишда покистонликлар Жорж Вашингтон суратини ëқишмоқда. (Ройтерс/Насир Аҳмад)

Исроил аскарлари Бир Шева шаҳрида Ғазо минқатасига отилаëтган ракетани кузатишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Менаҳем Каҳана)

Мисрлик намойишчи қўлида Самира Иброҳимнинг расми билан. Самира Иброҳим аëл намойишчиларни "бокиралик тести"дан ўтказган докторга қарши иш очилишига сабабчи бўлган аëл.

Курд аëли собиқ Ироқ лидери Саддам Ҳусайн томонидан 1988 йилда Курдистоннинг Халабжа туманида уюштирилган газ ҳужумида ҳалок бўлган қариндошлари мозорини зиëрат қилмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Сафин Ҳамид)

Афғон аëли қўлида ҳалок бўлган ўғлининг сурати билан. (Ассошиэйтед пресс/Ориф Каримий)

Туркия ва Сурия чегарасида жойлашган Райҳонлига етиб келган суриялик қочқинлар юзларини бекитишмоқда. (Ассошиэйтед пресс)

Ҳомс яқинидаги Растан марказий туманидаги кўчада суриялик болалар қум солинган қоплар орқасига яширинмоқда. (Ассошиэйтед пресс)

Зоҳир ал-Ҳаририй Дараадаги касалхонага борганда қўли Сурия хавфсизлик кучлари томонидан қандай  кесиб ташланганини гапириб бермоқда. (Ройтерс/Али Жарекжи)

Хитойнинг Юннан провинцияси¸ Луопингда шолғомлар етишиб йиғим-терим учун тайëр. (Ассошиэйтед пресс)

Беларус ИИВ аскарлари Минскда журналистларга ўз маҳоратларини намойиш қилишга тайëрланишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Виктор Драчев)

Gypsy Roma Urban Balkan Beats ўйин ва мусиқа гуруҳи аъзолари Сербия пойтахти Белград шаҳридаги коммунистлар давридан қолган ташландиқ нашриëт биносида репетиция қилишмоқда. (Ройтерс/Марко Дюрика)

Туркманистон президентини Киевда кутиб олиш маросимида Украина фахрий қоровули аскарининг юзини Туркман байроғи ëпиб турибди. (Ройтерс/Глеб Гаранич)