Минск метросини портлатишда айбланган 2 киши қатл қилинди

Владислав Ковалёвнинг хонадони остонасида қолдирилган хотира.

Белорусда 2011 йилда Минск метросида содир бўлган портлашда айбланиб, икки киши - Дмитрий Коновалов и Владислав Ковалёвлар қатл қилинди.

Бу икки маҳкумга нисбатан Европадаги қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг эътирозларига қарамай, отув ҳукми ижро этилди.

Ҳар икки маҳкум 26 ёшда эди.

Европа Иттифоқи ва Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотларда Белорус раҳбариятининг бу ҳаракатлари кескин қораланди.

Марҳум маҳкумлар ўтган йили нобяр ойида Октябр метро бекатида портлаш содир бўлганидан сўнг ҳибс қилинган эди.

Ўша портлашда 15 одам қурбон бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган.