Москвада Суриядаги гуманитар бўҳрон масаласи муҳокама қилинади

Бугун Халқаро қизил хоч қўмитаси раиси Якоб Келленбергер Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Сурияга инсонпарварлик ёрдамини етказиш масаласини муҳокама қилади.

Келленбергер Сурия ҳукумати кучлари қуршовида қолаётган Хомс шаҳридан ярадорларни олиб чиқиш учун ҳар куни икки соатга ўт очишни тўхтатиш эълон қилиниши лозимлигини айтмоқда.

Ҳозирда Суриядаги гуманитар бўҳрон кўламини баҳолаш учун мамлакатга Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва БМТнинг қўшма миссияси етиб борган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда президент Башар ал-Ассад режимига қарши бир йилдан бери давом этаётган исён оқибатида 9 мингга яқин одам ҳалок бўлган, 30 минг киши мамлакатни тарк этган ва яна 200 мингга яқин одам ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Айни пайтда БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилгани Дамашққа экспертлар махсус гуруҳини юборди.