Франциянинг Тулуз шаҳрида яҳудий мактаби ўққа тутилди

Франциянинг Тулуз шаҳридаги Яҳудий мактаби номаълум шахс томонидан ўққа тутилди ва тўрт киши қурбон бўлди.

Франция матбуоти берган хабарларга кўра, ўлдирилганларнинг уч нафари ўқувчи ёшидаги ва бир нафари катта ёшдаги кишидир.

Полиция жиноятни содир этган шахс мотоциклда воқеа жойига келгани, кўзига ташланган одамни ўққа тутиб, кейин қисқа муддат ичида воқеа жойидан ғойиб бўлганини айтмоқда.

Бундан бир неча кун муқаддам ҳам мотоциклда бўлган номаълум шахс Тулуз шаҳри ҳудудида уч аскарни отиб, кўздан ғойиб бўлган эди.

Ҳозирча бугунги ҳодисанинг олдингисига боғлиқ экани ёки эмаслиги номаълум қолмоқда.