Дамашқда яна қаттиқ отишмалар бўлди

Бугун Дамашқ шаҳрида қуролли гуруҳлар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида яна қаттиқ отишмалар бўлди.

Фаоллардан олинган маълумотларга кўра, бу отишмалар президент Башар ал-Ассад режимига қарши норозилик намойишлари содир бўлаётган сўнгг бир йил ичидаги энг қаттиқ тўқнашув бўлган.

Отишмалар шаҳарнинг Ал-Мезза туманида бўлган. Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Сурияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти берган маълумотга кўра, ҳукуматнинг 18 аскари жароҳатланган.

Куни кеча Дамашқ ва Алеппо шаҳарларида икки теракт содир бўлган ва жами 30га яқин одам ўлган эди.

Айни пайтда Москвага сафар қилаётган Халқаро Қизил хоч ташкилоти раҳбари Якоб Келленбергер Россия раҳбарияти билан Сурияга гуманитар ёрдам етказиш масаласини муҳокама қилиш ҳаракатида.