Қандаҳорда 17 тинч фуқарони ўлдирганликда гумонланаётган Бейлзга айблов илгари сурилди

АҚШ армияси сержанти Роберт Бейлз (чапда)

Афғонистонда тинч фуқароларни ўлдирганликда гумон қилинаётган АҚШ армияси сержанти Роберт Бейлзга нисбатан қотиллик бўйича 17 та айблов илгари сурилади.

Хабар агентликлари исми келтирилмаган АҚШ расмийсига таяниб, Бейлзга қўйиладиган айбловларнинг олтитаси суиқасдга уриниш, яна олтитаси жисмоний куч ишлатиб ҳуужм қилиш, хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашиш ва ҳарбий қонунларни бузишга оид бошқа айбловлардир, дея маълум қилди.

Бейлз 11 март куни тонгда Афғонистон жанубидаги ҳарбий базани ташлаб кетиб, ўша жойга яқин бўлган қишлоқда тўққиз бола ва яна саккиз кишини ўлдирганлик ҳамда баъзиларининг жасадини куйдирганликда айбланмоқда.