Хорватия Эронга қарши эмбаргога қўшилди

Хорватия Европа Иттифоқининг Эронга қарши жорий қилинган нефт эмбаргосига қўшилишини эълон қилди.

Хорватия Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ёшко Клисович ўз мамлакати Эрондан нефт ва нефт-кимё маҳсулотлари импортини тақиқлашини айтди.

Европа Иттифоқи жорий йил январида Эрон нефтига босқичма-босқич эмбарго жорий қилиш ҳақида қарор қабул қилган.

Ёз фаслида Европа Иттифоқи ҳудудига Эрон нефтини импорт қилиш буткул тақиқланади.

ЕИ эмбаргосига Хорватиянинг 2013 йил июл ойида қўшилиши кутилмоқда.