Европанинг Ариан ракетаси фазога учирилди

Европанинг Ариан ракетаси Франциянинг Гвиана космодромидан фазога учирилди.

Бортида одам бўлмаган ракета Халқаро фазо станцияси экипажига ёнилғи, озиқ-овқат, кийим-кечак, кислород ва бошқа зарурий эҳтиёт қисмларини етказади.

Ариан юк ташувчи ракетаси Европанинг аэрокосмик ва мудофаа консорциуми - EADS томонидан яратилган.