Душанбеда Афғонистон бўйича минтақавий анжуман бўлади

Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Афғонистонга бағишланган минтақавий анжуман бўлиб ўтади.

Икки кунлик тадбирга Афғонистон, Покистон, Тожикистон ва Эрон президентлари ташриф буюрган.

Ушбу давлатлар иштирокидаги Афғонистон ва минтақа хавфсизлигига бағишланган айни анжуман бешинчи бор ўтказилишидир.

Тадбирда президент Ҳамид Карзайнинг Толиблар билан музокаралари масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.