Чилида 7,2 балли зилзила бўлди

Кеча Чилининг марказий ҳудудларида Рихтер шкаласи бўйича 7,2 баллга тенг зилзила содир бўлди.

Маҳаллий матбуот мамлакат пойтахти Сантяго шаҳрида ҳам ер силкиниши бўлгани ҳақида хабар қилди.

Чили расмийлари соҳил ҳудудларидаги бир қанча жойларда аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди. Бироқ экспертлар цунами хавфи йўқлигини таъкидлади.

2010 йилда ҳам Чилининг худди шу ҳудудларида рўй берган 8,8 балли зилзила ва унинг ортидан бўлган кучли цунами оқибатида қарийб 500 одам ҳалок бўлган эди.