Покистон Болливуд "Жеймс Бонди" намойишини тақиқлади

Покистоннинг хориж филмлари намойишни назорат қилувчи махсус ҳайъати ғарбда ишланган "Жеймс Бонд"идан рухланиб, Болливудда суратга олинган "Агент Винод" филми намойишини тақиқлади.

Ушбу филмда Покистон ҳарбий раҳабарлари ҳамда махсус хизматлари ходимларининг ҳаракатлари қораланган.

Душанба куни Покистон ҳайъати раиси Муҳаммад Ашраф Гондал бу филм ушбу ташкилот томонидан қўйилган талабларга жавоб бермаслиги, тартиб-қоидага зид эканини айтди. Аммо, бошқа тафсилотларни ошкор қилмади.

Филмда Покистон ҳукуматидаги юқори мартабали мулозимларнинг Афғонистондаги Толибларни қувватлаши ҳамда атом бомбасини Ҳиндистонга ўрнатишга урингани акс этган саҳналар борлиги айтилмоқда.

Бош ролларни Болливуд юлдузлари — Саиф Али Хон ҳамда Карина Капурлар ижро этган ушбу филм намойиши ўтган ҳафтада Лаҳор ва Карачи шаҳарларида бошланиши керак эди.