Ироқда Араб Лигасининг саммити бўлади

Бугун Ироқ пойтахти Бағдодда Араб Лигаси давлатларининг саммити бўлади.

Ироқда сўнгги йигирма йилдан зиёдроқ вақт давомида илк бор халқаро анжуман ўтказилмоқда.

Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳошиёр Зибарийга кўра, анжуманда Суриядаги вазият, Эроннинг зиддиятли ядровий дастури ва Форс кўрфазидаги таранглик масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Таҳлилчилар уч кунлик саммитни Ироқнинг сиёсий саҳнада "ўзини кўрсатиши" учун яхши имконият дея баҳоламоқдалар.