Вашингтон Манас базасининг ижараси узайтирилишидан умидвор

Расмий Вашингтон Манас ҳарбий базасининг ижара муддатини узайтириш бўйича Қирғизистон ҳукумати билан келишувга эришишдан умидвор бўлмоқда.

Бу ҳақда кеча АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк маълум қилди.

АҚШ Афғонистондаги қўшинларга зарурий юкларни етказиб беришда Манас базасидан 2001 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.

Манас аэропортининг ижара муддати 2014 йилда тугайди ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ижара муддати узайтирилмаслигини бир неча бор таъкидлади.

Блейк ҳозирча Манас базаси бўйича музокаралар бошланмаганини айтиб, АҚШ қирғиз ҳукумати хоҳлаган вақтда музокараларга тайёрлигини таъкидлади.